Ўзбекистон бўйлаб икки мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналар аниқланди — «Ўзбеккосмос»
Мониторинг натижаларига кўра аниқланган майдонларнинг 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигони чегарасидан ташқарига чиқиш бўлса, 465 гектар майдондан эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида фойдаланиб келинмоқда. Энг катта ҳудудга эга ноқонуний чиқинди полигонлари Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида жойлашган.

Фото: «Ўзбеккосмос»
2024 йилнинг бугунги кунига қадар «Ўзбеккосмос» агентлигининг экология йўналишидаги космик мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихоналар аниқланди. Улардан 123 таси, яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1 805 таси, яъни 465,2 гектари эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд этилмоқда.
Хусусан:
- Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар);
- Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар);
- Бухоро вилоятида 92 та (91,7 гектар);
- Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар);
- Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар);
- Қашқадарё вилояти 81 та (79,3 гектар);
- Андижон вилояти 180 та (42 гектар);
- Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар);
- Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар);
- Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар);
- Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар);
- Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар).
Агентликка кўра, бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил этилиши аввало атроф-муҳит ва экологияга ҳамда тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфли. Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг ёзги юриши: Украинадаги вазият бир ой ичида қандай ўзгарди?
Жаҳон | 18:38
-
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди
Жаҳон | 18:29
-
Тожикистонда чорва орасида куйдирги касаллиги тарқалди
Жаҳон | 18:27
-
Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди
Жамият | 17:51
Мавзуга оид

18:34 / 03.07.2025
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди

13:10 / 23.06.2025
Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича лойиҳа амалга оширилади

11:33 / 09.06.2025
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда

12:55 / 24.05.2025