Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
Электромобиллар энг кўп Хитойдан импорт қилинган. Улар орасида ҳатто океан ортидан, АҚШдан келтирилганлари ҳам бор.

Фото: Megawatt Motors
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-октябр ойларида хориждан 20 190 та электромобил импорт қилган.
Маълум қилинишича, уларнинг қиймати 202,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 730 тага ошган.
10 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 20 082 та
— Қозоғистон – 51 та
— Ҳонгконг – 17 та
— Германия – 14 та
— БАА – 10 та
— АҚШ – 10 та
Мавзуга оид

15:09
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025