Жаҳон | 21:56 / 08.12.2024
32620
5 дақиқада ўқилади

Шаҳарлардаги байрам ва Асаднинг таланган саройи. Суриядан асосий суратлар

Ҳалаб, Ҳама, Ҳомс, Дамашқ ва бошқа шаҳарларда сурияликлар Башар Асад режими қулашини байрам қилмоқда. Уйларини ташлаб кетган қочқинлар ортга қайтмоқда.

8 декабрга ўтар кечаси Сурия пойтахти Дамашққа ҳукуматга қарши гуруҳ жангчилари кириб келишди. Улар президент Башар Асад ҳокимияти ағдарилганини маълум қилган. Асад режими икки ҳафтадан камроқ вақт ичида қулади, Россия ТИВ баёнотига кўра, президентнинг ўзи истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этган. У айни вақтда қаерда экани номаълум. «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи ва унинг иттифоқчилари тузган коалиция ноябр ойи охирида Сурия шимолида юриш бошлаганди ва бир неча кун ичида мамлакатнинг деярли барча асосий шаҳарларини эгаллаб олганди. «Медуза» сўнгги кунларда ушбу мамлакатда рўй берган воқеалар акс этган суратларни бир жойга жамлади.

Ҳалабда авиазарбалар оқибатида ёниб кетган автомобиллар. 30 ноябр
Aaref Watad / AFP / Scanpix / LETA
Ҳалабни эгаллаган исёнчилар. 30 ноябр
Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA
Ҳалаб исёнчилар қўлига ўтгач, унда яшовчи курдлар ўз уйларини тарк этишди
Delil Souleiman / AFP / Scanpix / LETA
Ҳалаб вилоятининг шарқий қисмида жойлашган Кувейрес аэродромидаги исёнчилар. 1 декабр
Aref Tammawi / AFP / Scanpix / LETA
Ҳалаб вилоятининг шарқий қисмида жойлашган Кувейрес аэродроми ёнидаги исёнчилар. 1 декабр
Aref Tammawi / AFP / Scanpix / LETA
Ҳукуматга қарши гуруҳ жангчилари президент Башар Асад ағдарилганини эълон қилганидан кейин Ҳалаб марказий майдонига йиғилган аҳоли. 8 декабр
Karam al-Masri / Reuters / Scanpix / LETA
10 йил ўтиб, шаҳарни Башар Асад кучлари тарк этганиан кейин Ҳалабга, оиласи бағрига қайтган Муҳаммад
Aaref Watad / AFP / Scanpix / LETA
Ҳама аҳолиси шаҳарни эгаллаган исёнчиларни олқишлаш учун кўчаларга чиқишди. 5 декабр
Bakr Alkasem / AFP / Scanpix / LETA
Ҳама шаҳри яқинидаги ҳукумат қўшинлари дивизияси штаби яқинида ўлдирилган ҳарбий
Asaad Al Asaad / SIPA / Scanpix / LETA
Ҳукумат кучларининг Россия томонидан қўллаб-қувватланган 25-дивизияси штаби исёнчилар қўлига ўтган. 6 декабр
Asaad Al Asaad / SIPA / Scanpix / LETA
Ҳама шаҳридаги исёнчилар қўлига ўтган Сурия сиёсий хавфсизлик бошқармаси биносида Башар Асад ва унинг отаси Ҳафизнинг портретлари.7 декабр
Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA
Сурия сиёсий хавфсизлик бошқармаси биноси ичкариси. 7 декабр
Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA
Сурия сиёсий хавфсизлик бошқармаси биноси ичкариси. 7 декабр
Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA
Сурия сиёсий хавфсизлик бошқармаси биносида Башар Асаднинг портрети
Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA
Ҳомс шаҳри, 8 декабр. Ҳукумат қўшинларининг фуқаро кийимини кийиб олган ҳарбийлари исёнчилар қўлига тушган
Ghaith Alsayed / AP / Scanpix / LETA
Ҳомсда Сурия армиясининг либосини ўзгартириб олган ҳарбийлари. Фото: EPA
Қамишлида суриялик курдлар режим қулашини нишонламоқда. Улар президент Башар Асаднинг марҳум акаси Басил Асаднинг ҳайкалини ағдаришган
Ҳомсни эгаллаган исёнчилар байрам қилмоқда, 7 декабр
Aref Tammawi / AFP / Scanpix / LETA
Манбиж шаҳри аҳолиси Асад режими қулаганини нишонламоқда. 8 декабр
Ugur Yildirim / Dia Photo / AP / Scanpix / LETA
Ҳукуматга қарши кучлар жангчилари Дамашқдаги президентлик саройида. 8 декабр
Omar Sanadiki / AP / Scanpix / LETA
Исёнчилардан бири Ҳукумат саройи кабинетларидан бирида. 8 декабр
Omar Sanadiki / AP / Scanpix / LETA
Башар Асаднинг Дамашқдаги қароргоҳи талон-торож қилиниши
Hussein Malla / AP / Scanpix / LETA
Дамашқда Асад режими ағдарилишини нишонлаб, ҳавога ўқ узаётган исёнчилар
Omar Sanadiki / AP / Scanpix / LETA
Исёнчилар Дамашққа кириб келгач, маҳаллий аҳоли уларни қаҳрамонлардек кутиб олди
Дамашқдаги Уммавийлар майдонида йиғилган аҳоли
Ливан билан чегара орқали уйга қайтаётган сурияликлар. 8 декабр
Amr Abdallah Dalsh / Reuters / Scanpix / LETA
Можаро вақтида уйларини ташлаб кетган кишилар Ҳомс шаҳрига қайтмоқда
Башир Асаднинг 2000 йилда вафот этган отаси Ҳафиз Асадга ўрнатилган ҳайкалнинг узиб олинган боши. Дамашқ, 8 декабр
Hussein Malla / AP / Scanpix / LETA
Исроил-Сурия чегараси яқинидаги аннексия қилинган Жўлан тепаликларида эса Исроил танклари жойлаштирилди

 

Мавзуга оид