Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Тадқиқотда дунёнинг турли давлатларидан 77 мингга яқин одам иштирок этган. Биринчи босқичда кўнгиллилардан ўзларининг рациони тўғрисида маълумот бериш сўралган.

Фото: Report.az
Вашингтон университети Тиббиёт мактаби олимлари қаҳва ичаклардаги потенциал фойдали L. asaccharolyticus бактериялари сонининг оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, тадқиқотда дунёнинг турли давлатларидан 77 мингга яқин одам иштирок этган. Биринчи босқичда кўнгиллилардан ўзларининг рациони тўғрисида маълумот бериш сўралган. Тадқиқотчиларни асосан уларнинг қаҳва ичиш одатлари қизиқтирган. Шундан кейин олимлар кўнгиллилардан ичак микробиотаси таркибини аниқлаш учун ахлат намуналари топширишларини сўраган.
Олимлар қаҳвахўрлар ва қаҳва ичмайдиганларнинг ичак микробиомалари маълумотларини таққослаб, сезиларли фарқни аниқлади. Маълум бўлишича, мунтазам равишда қаҳва ичадиган инсонларда L. asaccharolyticus туридаги бактериялар даражаси қаҳва ичмайдиганларникидан саккиз баробарга кўп. Тадқиқот иштирокчиларининг яшаш жойидан қатъий назар шу каби кўрсаткич қайд этилган.
Айни вақтда олимларга L. asaccharolyticus даражаси қандай қилиб ошиб кетиши ва у инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини номаълум. «Шунга қарамай, уларнинг тахминича, мазкур феномен қаҳванинг организмга ижобий таъсирини билдиради», — дейилади тадқиқотда.
Аввалроқ мутахассислар спиртли ичимликка бўлган майилни енгишда қаҳва ёрдам бериши мумкин, деган хулосага келганди. Улар ўтказган тадқиқот қаҳва ўзига қарамликни келтириб чиқарсада, алкоголга боғлиқликдан халос қилиши мумкинлигини исботлаган.
Бундан ташқари, олимлар кунига тўрт чашка қаҳва истеъмол қилганда инсульт эҳтимоли 37 фоизга ошишини аниқлаган эди. Аммо бу фақат ичимликнинг ўзига эмас, балки қон босими ҳолатига ва юрак уриш тезлигига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Таъкидланишича, қаҳвани камроқ истеъмол қилиш инсулт хавфини туғдирмайди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17
-
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:11
-
Эстония Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини блоклаш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 23:09
Мавзуга оид

22:31 / 24.06.2025
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин

00:30 / 23.06.2025
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди

11:46 / 21.06.2025
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда

01:29 / 04.06.2025