Сурия ҳудудидан энг қадимий алифбо топилди
Сопол буюмдаги ёзув эрамиздан тахминан 2,4 минг йил олдин ёзилган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу унинг бошқа алифболардан 500 йил олдин пайдо бўлганини англатади.

Фото: Жон Ҳопкинс университети
Жон Ҳопкинс университети тадқиқотчилари жамоаси Суриядаги қабрдан бармоқ узунлигида келадиган сопол цилиндрга ўйиб ёзилган қадимий алифбо намуналарини топди. Бу энг қадимги алифбо Мисрда пайдо бўлган деган фаразларни йўққа чиқариши мумкин.
Қайд этилишича, сопол буюмдаги ёзув эрамиздан тахминан 2,4 минг йил олдин ёзилган бўлиши мумкин — бу унинг бошқа алифболардан 500 йил олдин пайдо бўлганини англатади. Бу кашфиёт археологлар алифболарнинг келиб чиқиши, улар турли жамиятларда қандай кенг тарқалгани ва дастлабки шаҳар цивилизациялари учун нимани англатиши ҳақида ўрганган барча нарсаларини ўзгартириб юборади.
«Алифбо ёзувда инқилобни юзага келтириб, ундан нафақат қироллик оилалари ва ижтимоий элиталар, балки оддий одамлар ҳам фойдаланишига имконият яратди. Алифбо ёзуви инсонларнинг ҳаёт тарзини, фикрлаши ва мулоқотини ўзгартириб юборди», — дейди Жон Ҳопкинс университети археология профессори Гленн Шварц.
Яқин Шарқ бўйича мутахассис ҳисобланган Гленн Шварц Сурия ҳудудида дастлабки шаҳарлар қандай ривожланганини ўрганиш билан шуғулланади. У Амстердам университетидаги ҳамкасблари билан Сурия ғарбида 16 йиллик археологик қазишма ишларига раҳбарлик қилган.
Археологлар яхши сақланган қабрларнинг биридан олтита скелет, тилла ва кумуш тақинчоқлар, ошхона идишлари, найза учи ва шикаст етмаган сопол идишларга дуч келган. Идишлар ёнида эса алифбога ўхшаш нарса туширилган тўртта цилиндр бўлган.
Углерод-14 усули орқали тадқиқотчилар қабр, артефакт ва ёзувлар ёшини аниқлашга муваффақ бўлган. «Олдинлари олимлар алифбо Миср ёки унинг атрофида эрамиздан 1,9 минг йил олдин пайдо бўлган деб ҳисобларди. Аммо биз топган артефактлар ундан қадимийроқ ва бошқа ҳудудда жойлашган», — дейди Шварц.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

15:50 / 04.06.2025
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти

11:45 / 04.06.2025
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

20:04 / 03.06.2025