Жаҳон | 13:46 / 16.11.2024
2333
3 дақиқада ўқилади

Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўлдирилган россиялик ҳарбий хизматчилар сонининг ўсиш суръати уруш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичга етди, деб ёзади ВВС рус хизмати. Сентябр ойида кунига ўртача 140 та ўлим тасдиқланган.

Фото: Press service 24 Mechanised brigade/AP/picture alliance

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён жангларда камида 78 329 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу рақам 15 ноябр, жума куни ВВС рус хизмати томонидан эълон қилинди, у «Медиазона» ва кўнгиллилар жамоаси билан биргаликда очиқ маълумотлар асосида ҳалок бўлган россияликларни санаб чиқмоқда. Ушбу рўйхатга фақат ўлимлари ҳақида очиқ хабар берилган Россия ҳарбий хизматчилари киради. «Айни пайтда бизнинг Россия қабристонлари, уруш ёдгорликлари ва некрологларни таҳлил қилишимиз ҳақиқий ўлим сонининг 45 фоиздан 65 фоизгача бўлган қисмини қамраб олиши мумкин», деб ёзади нашр муаллифлари.

Уруш бошланганидан бери ўлим ҳолатларининг энг юқори кўрсаткичи

Журналистларнинг қайд этишича, Украинадаги урушда ҳалок бўлган россияликларнинг тасдиқланган сонида ҳозирги ўсиш суръати кенг кўламли босқин бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичга етди. Уларнинг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг сентябр, октябр ва ноябр ойларидаги кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу ойларидаги маълумотлардан бир ярим баравар, 2022 йилга нисбатан эса икки баравар кўпдир.

Хусусан, сентябр ойида ҳар куни ўртача 140 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, уларнинг баъзилари эса анча олдинроқ вафот этган: баъзи некрологларда ўлим санаси йилнинг биринчи ярми ёки олдинги йилларга тўғри келган. «Эҳтимол, сўнгги ойда биз ўлимлар сонининг бироз юқорироқ фоизини қайд эта бошладик, бу ўтган йил давомида Вуҳледар яқинида вафот этган, аммо бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган рус аскарларининг жасадлари билан изоҳланади. Афтидан, Вуҳледар қўлга олингандан сўнг, рус ҳарбийлари уларнинг қолдиқларини топишга ёки уларнинг ўлимини қайд этишга муваффақ бўлишди», дейилади материалда.

Курск областида камида 13 нафар россиялик муддатли ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Курск областида, Украина Қуролли кучлари (УҚК)нинг ҳужуми бошланганидан сўнг, ушбу минтақада камида 13 нафар россиялик муддатли ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 14 ноябр куни ОАВ хабарлари ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган некрологларга асосланиб, «Верстка» нашри ёзди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ўртача ёши - 20 ёш, энг кичиги 18 ёшда бўлган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси турли минтақалардан: Олтой ва Краснодар ўлкасидан, Бошқирдистон ва Удмуртистон республикаларидан, шунингдек, Белгород, Вологда, Ленинград, Пенза, Псков, Ростов, Свердловск, Челябинск ва Ярославл областларидан.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди