Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
Украинада тинчликка эришиш учун ҳар қандай ён босиш Украина учун қабул қилиниши мумкин эмас ва Европа учун ўз жонига қасд қилишдек гап, деди Украина президенти Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида.

Фото: Remko de Waal /ANP/IMAGO
Украинада тинчликка эришиш учун Россия президенти Владимир Путинга ҳар қандай ён босиш «Украина учун номақбул, Европа учун эса ўз жонига қасд қилишдек гап» бўлади, дея ишонч билдирди ҳимояланаётган давлат президенти Володимир Зеленский. 7 ноябр, пайшанба куни Будапештдаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида сўзга чиқиб. У «Путинга бўйсуниш, чекиниш, қандайдир «ён босиш» таклифлари атрофидаги муҳокамаларни эслади.
Зеленский: Адолатли тинчликни заифлик билан сотиб олиб бўлмайди
«Заифликни кўрсатиш ёки баъзи бир Европа позициялари ёки мавқейи билан савдо қилиш адолатли тинчликни сотиб олишда ёрдам беради деган иллюзиялар бўлмаслиги керак. Тинчлик - фақат кучлилар учун мукофот. Кучли Европага муқобил нарса йўқ», — деди у.
Украина президенти, шунингдек, Россия ўз мамлакатига унга кўпроқ ҳудуд керак бўлгани учун уруш бошламаганига ишонч билдирди. «У глобал ҳокимиятни, аввал Украина устидан назоратни, кейин эса бир пайтлар совет ёки императорлик ҳукмронлиги остида бўлганидек, барчани назорат қилишни хоҳлади», деди у. Зеленский Будапештдаги совет танкларини эслади. «Худди Будапешт каби, Украинанинг ҳар бир шаҳри ва барча мамлакатларимиз хавфсизлик ва тинчликка лойиқдир», — деди у.
Зеленский, шунингдек, АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп билан суҳбати ҳақида ҳам маълум қилди. «Албатта, биз унинг аниқ ҳаракатлари қандай бўлишини билмаймиз, аммо Америка кучлироқ бўлишига умид қиламиз. Америкага эса кучли Европа керак», — дея қўшимча қилди у.
Шойгу: Ғарб танлов олдида
Шу куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Ғарб олдида «Киевни молиялаштиришни давом эттириш ва Украина халқини янада йўқ қилиш ёки ҳозирги воқеликни тан олиб, музокаралар бошлаш» танлови турганини таъкидлади. ТАСС таъкидлаганидек, Россия собиқ мудофаа вазири жанг майдонидаги вазият Украина фойдасига эмаслигини таъкидлаган.
5 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп бир неча бор Украинани қўллаб-қувватлашни камайтириш тарафдори эканлигини айтиб, урушни тезроқ тугатишга ваъда берганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

22:08 / 16.03.2025
Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғини алмаштирди

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

00:22 / 15.03.2025
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский

13:53 / 14.03.2025