Пойтахтда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди
24 октябр куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири пойтахтда ташкил этилди.

Фото: ЎзЛиДеП
Партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш учун кураш олиб боради. ЎзЛиДеП, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш ва ишбилармонлар сонини 3 миллионга оширишни мақсад қилган.
Тадбирда партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор бериш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маданият, спорт ва ижодий муассасаларни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумот берилди. Келгуси беш йилда 15 миллиард доллар маблағ йўналтирилиб, 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда.
Ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш, давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди.
Тадбир давомида “Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дастури, экологик тоза транспортлар учун инфратузилмани ривожлантириш ва жамоат транспортидаги стандартларни яхшилаш бўйича таклифлар эълон қилинди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.
Мавзуга оид

12:59 / 05.05.2025
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди

13:59 / 25.04.2025
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор

18:13 / 22.04.2025
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин

10:00 / 10.02.2025