Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди
«Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор» – деди Шаҳноза Мирзиёева.

Фото: Паралимпия қўмитаси
22 октябр куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Махсус вакили сифатида таништирилди.
«Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони қизимиз келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Бугун шу ниятимиз амалга ошди: Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Агентлик оиласига хуш келибсиз Асила! Асила жуда кучли ва ақлли қиз. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор. Мен ишонаман: биз янада кучли бўлдик ва янги юксак марраларни биргаликда забт этамиз!» – деди Шаҳноза Мирзиёева.
Тадбирда сўзга чиққан паралимпияда чемпиони билдирилаётган юксак ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, агентлик махсус вакили бўлишга рози бўлганининг сабабини қуйидагича изоҳлади:
«Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради. Паралимпия спортчиси сифатида мен жисмоний ва ижтимоий тўсиқларни қандай енгишни биламан ва ҳар бир инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши керак, деб ишонаман», - дея таъкидлади паралимпияда чемпиони.
Ўз ўрнида Асила Мирзаёрова, махсус вакил сифатидаги янги вазифасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, инклюзив муҳит яратишда ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунлигини алоҳида қайд этди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина дронлари Россиянинг Липецк вилоятига ҳужум қилди
Жаҳон | 12:38
-
Ҳибсдаги саккиз киши: Россияда яна бир озарбойжонлик қамоққа олинди
Жамият | 12:33
-
Житомир яқинидаги портлашлар: икки корхона яксон этилган
Жаҳон | 12:20
-
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди
Жамият | 12:13
Мавзуга оид

18:00 / 13.05.2025
Ўзбекистонлик 14 нафар фахрийнинг ҳаётига оид «Хотира нури» китоби тақдим этилди

19:16 / 11.09.2024
Ҳар бир камбағал оиланинг камида бир аъзоси олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади

16:18 / 30.08.2024
Паралимпия ўйинлари. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди

12:09 / 23.08.2024