Бактериялар кучли антибиотикларга чидамли бўлиб боряпти. Бу нимага олиб боради?
Антибиотикдан фойдаланиш бошланганидан бери қарийб 1 аср ўтди. Лекин энди антибиотикларнинг кўпи бактерияларга таъсир қилмай қўйган. Бу 2050 йилгача ҳар йили 10 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти. Шунингдек, ҳаво таркибидаги PM2,5 қаерда кўп бўлса, ўша ерда антибиотикларнинг бактерияга таъсири ҳам кам бўлиши аниқланган.

Фото: Kun.uz
Илк антибиотикни 1928 йил Александр Флем кашф қилган ва уни қўллаш ўтган асрнинг 30-йилларидан бошланган. Шундан бери қарийб 1 аср ўтди ва олдин кашф қилинган антибиотикларнинг таъсири бўлмай қолди. Энди инсоният янги дориларни ишлаб чиқиш муаммоси қаршисида турибди. Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги (БАЧ) – antimicrobial resistance (ARM) глобал соғлиқ, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ривожланишга энг катта таҳдидлардан бири сифатида кўриляпти.
Антибиотикка чидамлилик нима дегани?
Антибиотикка чидамлилик – бактерия, замбуруғ, паразит кабиларга антибиотик дориларининг таъсир қилмай қўйиши. Натижада инфекциялар тез тарқалади ва уларни даволаш анча қийинлашиб қолади.
2019 йилда касалликлар кўп тарқаладиган мамлакатларда ўлим кўрсаткичлари антибиотикка қарши чидамлилик билан боғлиқ бўлган. БАЧ ҳамма мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш соҳасига таъсир қилади. Фақат унинг таъсир даражаси қаердадир кўп бўлса, бошқа бир ерда камроқ. Энг оғир вазият Африкада кузатилади. Айниқса “superbag” деб аталадиган бактериянинг баъзи турлари ривожланиб, даволанишнинг бир нечта босқичига ҳам чидамли бўлиб қолган.
БАЧ бўйича юқори даражадаги аниқ маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай, тадқиқотчилар инфекцияли касалликлар паст даромадли давлатларда кўп учрашини айтади.
БАЧ қандай муаммога сабаб бўлади?
БАЧ 2019 йилда дунё бўйлаб тўғридан тўғри 1,27 миллион одамнинг ўлимига сабабчи бўлган ва яна 4,95 миллион ўлимга турли даражада боғлиқ экани аниқланган. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, БАЧ 2050 йилга бориб соғлиқни сақлаш соҳасини 1 триллион доллар қўшимча харажатларга олиб бориши мумкин. 2030 йилга бориб йилига 1-3,4 триллион долларгача ялпи ички маҳсулотда йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қўшимча 24 миллион одамни оғир қашшоқликка етаклаши мумкин. Прогнозларга кўра, БАЧнинг ОИВ ва ОИТС ёки малариадан кўра кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши ва бу 2050 йилгача ҳар йили 10 миллион одамни ҳаётдан олиб кетиши тахмин қилиняпти.
БАЧнинг ортиб бориши
Микробларнинг генетик таркибидаги табиий ўзгаришлар вақт ўтиб чидамлиликнинг ривожланишига сабаб бўляпти. Бу ўзгаришларни шундай тушунтириш мумкин: антибиотиклар микроб ҳужайрасига етиб боролмаяпти ёки микробларни антибиотикка қарши тура оладиган ферментларни ишлаб чиқарадиган қилиб қўйяпти. Бундай микроблар камроқ чидамли бўлган штаммлардан ортиб кетяпти. Бактерияга ўхшаган микроблар генетикасини бир бирига кўпайишдан кўра бошқа турли йўллар билан тўғридан тўғри ўтказа олади. Шу билан бирга, антибиотиклардан тўғри фойдаланмаслик ҳам чидамлилик ривожланиши тезлашишига кўпроқ сабаб бўлади.
Агар антибиотик курси инфекцияни тўлиқ ўлдирмаса, бу бактериянинг антибиотик дориларига қарши кураша олиш қобилиятини оширади. Агар муолажа жуда қисқа, кучсиз ва хато бўлса, бизда микробларнинг чидамлилиги ошиши учун йўл қолади.
Чидамлиликнинг асосий сабаблари
Одамларга антибиотик ёзмаслик билан муаммо ҳал бўлмайди. Чунки антибиотикларнинг учдан икки қисми фермаларда ишлатилади. Фермалар паст сифатли антибиотикларни узоқ вақт ишлатади. Ҳатто соғлом жониворларга ҳам касаллик юқмаслиги ва уларнинг ўсиши учун антибиотик қилишади. Яқинда қилинган тадқиқотда, Европада қишлоқ хўжалигида антибиотиклардан фойдаланиш кескин тушгани кузатилган. Лекин Бразилия, Хитой ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда кенг қўлланмоқда.
БМТнинг охирги маълумотига кўра, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши антибиотикка қарши чидамлиликнинг тарқалишида муҳим рол ўйнайди. Соғлиқни сақлаш, фарм саноати, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилар, айниқса, шифохона ёки қишлоқ хўжалигидаги ишлатилган сувлар жуда муаммоли. Улар таркибида ҳам антибиотиклар, ҳам дорига қарши чидамли бактериялар сақланиб қолади.
Lancet журналида нашр қилинган тадқиқотда эса БАЧ ва ҳаво ифлосланиши ўртасида боғлиқлик борлиги кўрсатилган. Тадқиқотчилар 166 мамлакатда ҳаво ифлосланиши PM2,5 ва БАЧни текширган ва қайси давлатда ҳаво ифлосланиши баланд бўлса, ўша ерда БАЧ даражаси ҳам баланд бўлган.
Шунингдек, санитар ҳолатнинг ёмонлиги, ичимлик сув йўқлиги БАЧнинг асосий ҳиссадори.
Қандай қилиб БАЧ тўлқинини ўзгартириш мумкин?
Бунинг учун антибиотикларнинг глобал назорати ва шу билан бирга янги дориларнинг ишлаб чиқарилишини ҳам назорат қилиш ечим бўла олади. Бунинг учун ҳар йили Бутунжаҳон БАЧ хабардорлиги ҳафталиги ўтказилади. Бу БАЧ ҳақида маълумот ва тушунчаларни оширишга қаратилган йиллик глобал кампания. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси бўлиб, БАЧ пайдо бўлиши ва тарқалишини камайтиришда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган жамоатчилик ва сиёсатчилар ўртасида илғор тажрибаларни тарғиб қилади.
Kun.uz олдинроқ Ўзбекистонда ҳам антибиотикка ўрганиб қолганлар кўплиги ва нега ривожланган мамлакатларда антибиотик сотиш, сотиб олиш устидан кучли назорат ўрнатилгани мавзусини ўрганганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
-
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26
-
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди
Ўзбекистон | 10:40
-
ЖЧ саралаши: Италия йирик ҳисобда ютқазди, Белгияда ҳам муваффақиятсиз старт
Спорт | 10:40
Мавзуга оид

11:53 / 28.04.2025
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди

20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди

22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади

19:11 / 07.03.2025