Хитойнинг энг бадавлат инсони бир кунда 14 млрд доллар йўқотди
PDD Holdings компанияси акциялари нархи иккинчи чоракдаги даромадлар режадагидан кам чиққани боис қарийб 30 фоизга тушиб кетган.

Фото: Getty Images
PDD Holdings компанияси асосчиси ва собиқ раиси, август бошида Хитойнинг энг бадавлат инсони дея эълон қилинган Колин Хуан бир кунда 14 миллиард доллар йўқотди, деб хабар беради Forbes. Компания акциялари иккинчи чоракдаги даромадлар режадагидан кам чиққани боис қарийб 30 фоизга тушиб кетган.
PDD’нинг асосий акциядори бўлган Хуанга тегишли активларнинг соф қиймати 26 август куни 35,3 миллиард долларга қадар тушиб кетди (-28 фоиз). Айни вақтда у Forbes миллиардерлар рўйхатида 50 ўринни, Хитойнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида эса 4 поғонани эгалламоқда — ундан олдинги қаторларда Чжун Шаншан (49,9 миллиард доллар), Чжан Имин (43,4 миллиард доллар) ва Ма Хуатенг (40,7 миллиард доллар) турибди.
PDD акциялари 26 август куни Шарқий Европа вақти билан соат 12:00 дан кейин 97,35 доллардан сотилган, бу унинг қиймати 30 фоиздан ортиққа тушиб кетганини билдиради.
PDD акциялари охирги бир йилда қарийб 22 фоизга қимматлашган Temu онлайн майдончасига эгалик қилади. Акциялар нархининг тушиб кетишига компания иккинчи чоракда даромад ва фойда прогнозларини бажара олмаганини маълум қилганидан кейин рўй берган.
PDD Holdings 30 июн куни якунланган молиявий чорак давомида акциялари 3,2 доллардан сотилганини эълон қилди — бу таҳлилчилар кутган 14,1 миллиард долларлик даромаддан камроқ (13,64 миллиард доллар).
PDD — Хитойда кутилмалари ўзи оқламаган ягона онлайн майдонча эмас. Мамлакатда ишсизликнинг ортиши ва уй хўжаликлари даромадининг камайиши фонида иқтисодий қулаш кузатилмоқда. Товарларни катта чегирмалар асосида сотувчи Alibaba’нинг ҳам соф даромади июн ойида 28,77 фоизга тушиб кетган.
Колин Хуан кейинчалик PDD Holdings’га айланган Pinduoduo компаниясига 2015 йилда асос солган. Унинг соф қиймати 2019 йилда 13,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 55,3 миллиард долларга етган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш жараёни бошланди
Жаҳон | 17:54
-
Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб Гиннес рекордлар китобига кирди
Жаҳон | 17:43
-
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди
Жаҳон | 17:07
-
Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон | 16:42
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025