Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгресс Трампга суиқасд бўйича эшитувлар ўтказади
АҚШ Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик бўйича қўмитаси Махфий хизмат раҳбарини Трампга суиқасд иши бўйича тергов юзасидан эшитувларга таклиф қилди.

Фото: imago/Mario Aurich
Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон 14 июл, якшанба куни унинг палатаси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга уюштирилган суиқасд ҳолати бўйича тўлиқ текширув ўтказишини айтди.
«Вакиллар палатаси фожиали воқеалар бўйича тўлиқ текширув ўтказади. Америка халқи ҳақиқатни билишга лойиқдир. Биз Махфий хизмат директори Кимберли Читлни ҳамда Ички хавфсизлик департаменти ва ФТБ бошқа тегишли расмийларини эшитувларга таклиф қиламиз», деб ёзган у.
Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик бўйича қўмитаси 22 июл куни суиқасд юзасидан терговга оид эшитувлар ўтказади, деб хабар берди қўмита раҳбари, республикачи Жеймс Комер Х ижтимоий тармоғида. Собиқ ва ҳозирги Америка раҳбарларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган ташкилот - АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл ҳам йиғилишга таклиф қилинди. Reuters таъкидлаганидек, терговнинг диққат марказида отишма уюштирган шахс қандай қилиб ўқ узган бино томига яшириниб ўтишга муваффақ бўлганини аниқлаш бўлади.
Доналд Трампга суиқасд
АҚШ собиқ президенти, республикачи Доналд Трампга 13 июл куни Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингидаги нутқи вақтида ўқ узилди. Ўқ сиёсатчи қулоғининг тепа қисмига тегди. Отишма натижасида 50 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна икки митинг иштирокчиси яраланди. Уларнинг аҳволи барқарор, деди Пенсилвания штати полицияси. Ҳужумчи Пенсилвания штати Бетел-Парк шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли Томас Мэтю Крукс эканлиги аниқланган, у хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Бир қатор жаҳон сиёсий етакчилари Доналд Трампга қилинган суиқасдни қоралаб, ҳамдардлик билдирди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Veolia Energy Tashkent иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовларини тўхтатди
Ўзбекистон | 19:07
-
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Жамият | 19:01
-
Япония билан ҳамкорликда амалга оширилаётган таълим: Тошкент Кимё университети янги босқичда
Жамият | 19:00
-
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
Мавзуга оид

18:20
Рубио Лавров билан Украинадаги урушга барҳам бериш бўйича «йўл харитасини» муҳокама қилди

16:48
Тўқаев Трампнинг 25 фоизлик божлар ҳақидаги мактубига жавоб йўллади

15:41
АҚШ махсус хизматлари собиқ раҳбарлари устидан тергов бошланди

13:37