Жамият | 07:29 / 08.07.2024
6378
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими 8 июлдан бошлаб вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилардан шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилиш сўралмоқда. 

Фото: ИИББ

8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилар қуйидаги бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод);
  • Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум);
  • Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118А-уй (Собир Раҳимов);
  • Сергели тумани Сергели автомашина бозор ҳудудида.

Мавзуга оид