Деновда бешта савдо дўконида ёнғин содир бўлди
Сурхондарё вилояти Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида жойлашган “Денов барака яшил олами” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, бир қаторда жойлашган 5 та савдо дўконларининг 100 квадрат метр майдонидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой ва Сариосиё туманлари ФВБнинг 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:25 да қуршаб олинган ва соат 01:10 да ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалиши олди олинган ва фавқулодда ҳолат содир бўлган қатордаги савдо дўконлари 700 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025