Ўзбекистон ва Жанубий Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Зироат Мирзиёева ва Ким Кон Хи халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Жанубий Корея биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашди.
Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан танишди, халқ анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.
Мавзуга оид

12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025