Ботир Қобилов Ҳарвард бизнес мактабида докторлик диссертацияси ёқлаган илк ўзбекистонлик бўлди
Ўзбекистонлик иқтисодчи Ботир Қобилов Ҳарвард бизнес мактабида (Ҳарвард университетининг бир қисми) фан доктори илмий даражасини олди.

Бу ҳақда Висконсин университетидан фан доктори Беҳзод Ҳошимов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Дўстим, ҳаммуаллифим, подкастдошим ва қадрли акам – Ботир Кобилов бугун Ҳарвард университетидан докторлик унвонини олдилар.
Ботир ака билан фахрланамиз. Ватанимиз, миллатимизга Ботир акадек олимлар муборак бўлсин. Ботир ака Ҳарвардда докторлик қилган биринчи ўзбекистонлик бўлди”, деб ёзди Беҳзод Ҳошимов.

Ботир Қобилов – иқтисодчи, аввалроқ АҚШнинг Дюк университетида иқтисодиёт магистри даражасини олган. У Uzbekonomics Telegram-канали муаллифи, шу номдаги подкастлар ҳаммуаллифи ҳисобланади. Қобилов жамоатчилик фаоли сифатида қатор мавзуларда ўз мулоҳазаларини билдириб келади.
Мавзуга оид

20:27 / 24.02.2025
Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

18:35 / 04.01.2025
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

20:34 / 25.12.2024
Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда

15:24 / 23.12.2024