Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Ушбу фуқаро Паттаяда меҳмонхонанинг 6-қаватидан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган. Тиббиёт муассасасида даволаниш давомида у 352 минг бат қарздор бўлиб қолган.

Фото: dunyo.info
Бош консулхона кўмагида Таиландда бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 7 декабр куни Паттая шаҳридаги меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан пастга тушиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олган ва касалхонада даволанаётган ўзбекистонликка консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган.
Бош консулхона консули Chonburi Hospital касалхонасида бўлиб ушбу фуқаронинг ҳолидан хабар олган. Шунингдек, тиббиёт муассасасида даволаниш вақтида юзага келган 352 минг Таиланд бати миқдоридаги қарздорлик ижобий ҳал қилинган. Хусусан, тиббий муассаса раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида умумий қарздорликнинг 101 минг бати бемор ва ҳомийлар томонидан тўлаб берилган. Қолган 251 минг бат (7400 АҚШ доллари) миқдоридаги қарздан касалхона маъмурияти воз кечган.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаросининг паспорти йўқолгани сабабли унга Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган ва Uzbekistan Airways АЖнинг Бангкок—Тошкент йўналишидаги самолётга авиачипта сотиб олиб берилган ҳамда бемор учун махсус жой ажратилган.
Мавзуга оид

21:18 / 06.03.2025
Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

22:32 / 27.02.2025
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи барча сайёҳлар учун солиқ жорий этади

15:40 / 12.02.2025
Таиландда 85 ёшли аёл ўз дафн маросимида ҳушига келди

22:01 / 03.02.2025