Ўзбекистон | 21:58 / 21.05.2024
5381
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда янги чиқинди полигони қурилади 

Бунинг учун «Май» маҳалласи ҳудудидан 6 гектар ер майдони ажратилади. 

Фото: Flickr

Тошкент вилояти, Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилади. Бунинг учун «Май» маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдони ажратилади. Бу ҳақдаги қарорни вилоятиҳокими Зойир Мирзаев имзолади. 

Қайд қилинишича, ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади. 

Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланган. 

 

Мавзуга оид