Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев оятуллоҳ Али Хоминаийга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаийга ҳамдардлик билдирди.
Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.
Давлат раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Бахтсиз ҳодиса 19 май куни содир бўлди. Эрон президенти Иброҳим Раисий, шунингдек, мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён ва Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим Озарбойжон билан чегарадаги тўғон очилишидан қайтаётган эди. Вертолёт Шарқий Озарбойжон вилоятининг Узи қишлоғи яқинида қулаган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вертолёт қулаган ҳудудда туман тушган, шунингдек, у ерда ҳам ёмғир ёғмоқда, бу эса автомобиллар ва одамларнинг ўтишини қийинлаштирган лойга сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

02:21 / 02.09.2024
Эронда Раисий вертолётининг қулаши бўйича ўтказилган тергов якунланди

19:06 / 22.08.2024
Эронда Раисий вертолёти ҳалокатига юклама ва об-ҳаво сабаб бўлгани рад қилинди

21:23 / 21.08.2024
Эронда Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича тергов якунланди

16:03 / 12.07.2024