Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қулупнайни тузли сувда чайиб истеъмол қилган яхши – мутахассис
Қулупнайни сотиб олгандан кейин 5 минут тузли сувга солиб, кейин чайиб ташланса, ўткир юқумли касалликлар олди олинади. Бу ҳақда Санэпид Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилфуза Расулова маълумот берди.

Фото: Kun.uz
Баҳор-ёз ойларида қулупнай мавсуми бошланган. Айни кунларда катталар ва айниқса болалар ўртасида ўткир юқумли ичак касалликларининг кўпайиши авж олади. Бундай мавсумда қулупнайни қай ҳолатда истеъмол қилиш кераклиги ҳақида Санэпид Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилфуза Расулова маълумот берди. “Кўча-кўйда транспорт қатнови гавжум жойда, йўл ёқаларида қулупнайларни сотиб туришади. Ташқи муҳитда турли хил микроорганизмлар, вирус ёки заҳарли моддалар бор. Айнан машиналар ўтиш жойида чанг-тўзон кўтарилади ва у ҳўл меваларга келиб ёпирилади. Қаерда туришидан қатъи назар қулупнайни татиб кўриш мумкин эмас. Агар мазасига шубҳа қилинса, албатта, ювиб татиб кўриш керак”, – дейди Дилфуза Расулова.
Мутахассис қулупнайларни иложи борича тузли сувда 5 минут солиб қўйиб, кейин чайиб ташлаб истеъмол қилиш кераклигини таъкидлади. Бу орқали нафақат ўткир юқумли касалликлар, балки паразитар касалликларни келтириб чиқарувчи гелминтлардан ҳам халос бўлиш мумкин. “Чунки қулупнай ерда ўсади. Табиийки, тупроқда турли бактерия ва гелминтларнинг уруғи ҳам бўлиши мумкин. Тузли сув эса уларнинг ҳатто тухумлари ҳам йўқ бўлади”, – деди Санэпид мутахассиси.
Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда қулупнайни истеъмол содаси билан ювиш кўрсатилган видеоларга ҳам изоҳ бериб, бу усулдан фойдаланишни тасвия қилмаслигини айтди. “Истеъмол содаси ишқор бўлгани учун қулупнайни ювишда ундан фойдаланишни тавсия қилмайман. Ундан кўра, ўткир юқумли касалликларнинг олдини олиш учун фарзандаримизга қулупнайни мураббо шаклида берган маъқул”, – деди у.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

15:15 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж

17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди

16:30 / 22.07.2023
“Қурилиш қилинадиган ҳудуддан олинган намуналарда ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари аниқланмади” — Санэпидқўмита

11:33 / 09.05.2023