Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Боғдорчилик ва миришкорликда ном таратган Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг Ўқчи қишлоғи қулупнай ва гилоси билан анча машҳур. Деҳқонлар айни пайтда далани бегона ўтлардан тозалаш билан банд. Айтишларича, бу йил ҳаво салқин келганидан қулупнайнинг пишиб етилиши бироз кечиккан.

Асли касби ўқитувчи бўлган Гавҳарой Мамадалиева дарсдан кейин дала ишларида турмуш ўртоғига ёрдам беради.
“Ҳар йили қулупнай экамиз, оилавий даромадимиз асосан деҳқончиликдан. Ўтган йили ҳаволар яхши келиб, қулпунайни шу кунлардан узиб сотган эдик. Бу йил энди 15 кун ҳаво салқин келгани учун пишиши орқага сурилди. Ҳаво яхши бўлиб турса, 10-15 кунда пишади-да. Қулпунайлар навини доим янгилаб турамиз.
Қулупнай етиштиришнинг меҳнати ўзига яраша, лекин қўлингиз пул кўргандан кейин барча чарчоқларингиз чиқиб кетади. Асаларичилик билан ҳам шуғулланамиз. Ўтган йили иккита оила эди, бу йил энди учта бўлди. Оилага чиқади, ўзимизга етади бемалол. Товуғимиз бор 10 тача, у ҳам рўзғорга ҳар куни тўртта, олтита тухум беради.
Чопиқ қиляпмиз, тошини териб ташлаймиз, чунки бу ерлар дашт бўлгани учун тошларидан тозалаб, ерни маданийлаштириб бораверамиз. Инглиз тили ўқитувчисиман, дарсдан кейин оилага қарашиб юбораман.
Қишлоқ маза-да, мия дам олади, чарчаганингизда тоза ҳавода дам олиш мароқли”, – дейди Гавҳарой Мамадалиева.
Хушнуд Қурбоновнинг иссиқхонасидаги қулупнайлар эса пишибди.
“Иссиқхонада биринчи марта қулупнай эдик. Авваллари фақат ерга экардик. Ҳосил беряпти, даромади ҳам шунга яраша яхши.
Ҳаво иссиқ бўлса, ҳар куни терса бўлади. Шу кунларда икки кунда бир теряпман, 6,7 кг ҳолатга қараб чиқяпти. Меҳнати помидор, бодрингга қараганда анча кам. Ичида кам юрилади. Ҳозир 40 минг сўмдан 70 000 сўмгача сотяпмиз”, – дейди ёш деҳқон.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

09:10 / 30.07.2025
Тадбиркорнинг 443 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

11:16 / 26.07.2025
Икки ҳудудда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

15:01 / 25.07.2025
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов 6,5 йилга қамалди

12:14 / 22.07.2025