Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президентининг вертолёти қулаганидан кейин бутунлай ёниб кетган - Reuters
Қулаган вертолёт тасвирлари Эрон ОАВ томонидан эълон қилинди. Вертолёт қулагандан кейин тўлиқ ёниб кетган. Йўловчилар тақдири ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Фото: Tasnim News
Эрон президенти Иброҳим Раисий бортида бўлган вертолёт қулаганидан кейин ёниб кетди. Бу ҳақда Эрон ОАВ хабар берди.
Вертолёт сурати Эроннинг Isna агентлиги томонидан эълон қилинган. Аввалроқ Reuters агентлиги Эрон расмийсига таяниб, вертолёт қулагандан кейин тўлиқ ёниб кетганини маълум қилганди. Йўловчилар тақдири ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Қидирув-қутқарув ишлари ноқулай об-ҳавога қарамай, тун бўйи давом этди: Эрон оммавий ахборот воситалари ҳалокат содир бўлган ҳудудда ёмғир ёғаётганини хабар қилди. Вертолётни қидиришда Эрон армияси ҳам иштирок этган.
Tasnim агентлиги хабарига кўра, ёниб кетган вертолёт маҳаллий вақт билан эрталаб соат олтиларда топилган
Бахтсиз ҳодиса 19 май куни содир бўлди. Эрон президенти Иброҳим Раисий, шунингдек, мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён ва Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим Озарбойжон билан чегарадаги тўғон очилишидан қайтаётган эди. Вертолёт Шарқий Озарбойжон вилоятининг Узи қишлоғи яқинида қулаган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вертолёт қулаган ҳудудда туман тушган, шунингдек, у ерда ҳам ёмғир ёғмоқда, бу эса автомобиллар ва одамларнинг ўтишини қийинлаштирган лойга сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Мавзуга оид

07:40 / 24.07.2025
Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

07:52 / 22.07.2025
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

08:24 / 18.07.2025