Молдовада россияпараст Гагаузия раҳбарига нисбатан айблов эълон қилинди
Гагаузия раҳбари Кишинёвда «Шор» партияси фаолиятини молиялаштириш учун Россиядан тизимли равишда пул ўтказганликда айбланмоқда. Евгения Гуцулнинг таъкидлашича, унга нисбатан иш Молдова президентининг буйруғи билан очилган.

Евгения Гуцул Фото: Dumitru Doru / EPA / ТАСС
Молдова Коррупцияга қарши прокуратураси Гагаузия мухторияти раҳбари (бошкан) Евгения Гуцулни ҳозирда тақиқланган россияпараст «Шор» партиясини молиялаштириш учун Россиядан пул олиш ва ўтказишда айблади. Департаментнинг 24 апрел, чоршанба куни чоп этилган баёнотида айтилишича, тергов якунланган ва иш судга юборилган.
Тергов маълумотларига кўра, 2019-2022 йилларда «Шор» партиясида котиб бўлиб ишлаган Гуцул Россиядаги уюшган жиноий гуруҳдан олинган пулларни мунтазам равишда Молдовага олиб кирган. Бундан ташқари, партия идоралари фаолиятини мувофиқлаштириб, 2022 йил кузида у Кишинёвдаги норозилик намойишлари иштирокчиларини мукофотлаш ва рўйхатларни текширишга масъул эди, дея хабар беради департамент. Коррупцияга қарши прокуратура Гуцулни уюшган жиноий гуруҳдан партия фаолиятини молиялаштириш учун пул олганликда айбламоқда - умумий сумма деярли 42,5 миллион лей (2,2 миллион евродан кўпроқ).
Гагаузия раҳбаридан ташқари, Кишинёвдаги «Шор» партияси бош идораси раҳбарига партия фаолиятини молиялаштириш учун жиноий гуруҳдан қасддан пул олганлик айблови қўйилди (9,7 миллион лей – 0,5 миллион евро миқдорида).
Гуцул жиноят ишидаги айбловни уйдирма деб атади
Айбланувчилар ўз айбини тан олмади. Гуцулнинг таъкидлашича, унга нисбатан жиноий иш Молдова президенти Майя Сандунинг буйруғи билан очилган.
Евгения Гуцул 2023 йилнинг май ойида Гагаузия башканига сайловда ғалаба қозонган эди. 2024 йил 21 апрелда у Молдовада банк фирибгарлиги учун сиртдан 15 йилга ҳукм қилинган олигарх Илан Шорга алоқадор Молдова партиялари раҳбарларининг Москвадаги учрашувида иштирок этди.
Мавзуга оид

14:09 / 17.04.2025
Штрак-Циммерман: Молдова - ЕИ учун устувор давлат

11:57 / 10.04.2025
Гагаузия раҳбари Гуцул тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди

10:33 / 05.04.2025
Россия Молдованинг уч дипломатини чиқариб юборяпти

21:06 / 02.04.2025