Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлимини айтган шифокорни урди
Калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир жуда қийин эканини, шу боис ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганини айтди.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорга мушт туширди. Бу ҳақда Millar кўрсатуви лавҳасида маълум қилинди.
Қайд қилинишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар шифохонасига ётқизилган. Боланинг бош миясига қон қуйилгани сабабли реанимация бўлимига ўтказилиб, сунъий нафас аппаратига уланган. 17 апрел куни болада биологик ўлим кузатилган. Буни эшитган боланинг отаси эса шифокорга мушт туширган.
Калтакланган шифокор 47 ёшли жарроҳ экани таъкидланмоқда. Унга бош чаноғининг ёпиқ шикасти, бошмия чайқалиши, чап кўз қовоқлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган. У ҳозир даволанмоқда.
Калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир жуда қийин эканини, шу боис ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганини айтган.
Шу сабабли текширув ҳаракатлари бошланмаган, аммо ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ назорати остида, дейилади лавҳада.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистонда даҳшатли қотиллик иши, Қозоғистонда деразадан қулаган чақалоқ ва Қирғизистонда тақиқланган сим-карта «ўртакашлиги»
Жаҳон | 13:37
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
Мавзуга оид

10:28 / 23.07.2025
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

07:28 / 23.07.2025
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

15:59 / 16.07.2025
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди

13:39 / 14.07.2025