Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Сўнгги кунларда учта вилоятда бош солиқчилар ўзгарди.

Фото: Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон президенти фармойиши билан Шуҳратали Тойирович Имомов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шуҳратали Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси ҳисобланган Шуҳратали Имомов муқаддам Тошкент вилоятидаги туманлар солиқ инспекцияларида раҳбарлик қилган, кейинроқ Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.
2023 йил августида Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Наманган вилояти ДСБга эса 2022 йил майидан буён Алишер Бойханов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
- 17 апрел куни ҳам икки вилоятда ДСБ бошлиқлари ўзгарганди. 2023 йил августидан буён Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси лавозимида ишлаб келган Сирожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти ДСБ бошлиғи лавозимига ўтган, унинг ўрнига Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари бўлган Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 11:16
-
🔴 LIVE: АҚШ-Эрон уруши: бўрондан аввалги сокинликми?
Жаҳон | 11:15
-
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:49
-
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Ўзбекистон | 10:45
Мавзуга оид

14:37 / 17.06.2025
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025