Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 42 млрд сўмлик йўл лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
Улар тадбиркорга 10 фоизлик улуш эвазига Асака туманидаги 42 млрд сўмлик йўл қурилиши лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган.
Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик асфалтли бетон (боғловчи материал сифатида битум ишлатилган бетон) қилинадиган йўл қурилиши лойиҳасини тадбиркорга олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, Андижон туманида яшовчи фуқаро Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахс билан келишиб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор ишончига кирган.
Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тадбиркорга Асака туманидаги «4Р-112» автомобил йўлининг 4 км қисмига асфалтли бетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд сўм) беришни сўраган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари шахслардан бирини сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин
Иқтисодиёт | 09:37
-
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди
Жаҳон | 09:34
-
Россия Лвивга ҳужум қилди, Полша қирувчи самолётларини ҳавога кўтарди
Жаҳон | 09:29
Мавзуга оид

07:01 / 07.07.2025
Тошкентда одамлардан интервю олиш баҳонасида пул йиғиб келган шахслар ушланди

09:43 / 16.06.2025
Фуқарога сувдан қарзи борлиги ҳақида ёлғон SMS юборган оператор ушланди

23:05 / 13.06.2025
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди

22:03 / 13.06.2025