Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурхондарёда фотоэлектр станцияси қуришни режалаштирмоқда
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Туркиянинг қуёш электр станциялари қуриш фаолияти билан шуғулланувчи “Акгун энержи” компанияси бош директори Кемал Гунай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркиянинг ҳамкорлик алоқалари олий даражада йўлга қўйилаётгани, ҳар икки мамлакат ишбилармонлари томонидан ўзаро инвестицияларни жалб қилиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилгани қайд этилди.
Туркиялик инвесторлар Сурхондарё вилояти об-ҳавоси йилнинг асосий қисмида қуёшли бўлиши, кейинги йилларда тобора эҳтиёж ортиб бораётган энергия, жумладан, қайта тикланувчи электр энергияси манбаларини жорий этиш учун зарур имконият ва шароитларга эга эканини таъкидлаб, воҳада 100 МВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳасини таклиф қилди.
Музокаралар якунида икки томон мутахассислари иштирокида лойиҳанинг техник-иқтисодий имкониятларини кўриб чиқиш, такомиллаштириш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
Мавзуга оид

10:08
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

13:09 / 15.07.2025
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади

14:44 / 14.07.2025
Сурхондарёда учта янги сайёҳлик маркази барпо этилади

17:26 / 12.07.2025