«Крокус»даги теракт иши бўйича ўн биринчи айбланувчи ҳибсга олинди
Унга бир гуруҳ шахслар таркибида инсон ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганлик айби қўйилган.

Москва шаҳри суди «Крокус Сити Холл» биносидаги теракт бўйича очилган жиноят иши доирасида ўн биринчи айбланувчи – Шарипзода Муҳаммад Зоирни 22 майга қадар ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.
Унга бир гуруҳ шахслар таркибида инсон ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганлик айби қўйилган (Россия Жиноят Кодекси 205-моддаси 3-қисми «б» банди). Ушбу модданинг энг юқори жазоси умрбод қамоқни назарда тутади.
«Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча киши концерт залига бостириб кириб, томошабинларга қарата автомат қуроллардан ўқ узди. Сўнгра бинога ўт қўйди. Россия Тергов қўмитаси террорчилик ҳаракати моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, теракт оқибатида 144 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар сони 551 нафарга етган.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:25 / 12.03.2025
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди

18:24 / 12.03.2025