Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Дамашқдаги консуллигига зарба берилди, эронлик генераллар ҳалок бўлган
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги консуллиги биносига исроиллик ҳарбийлар йўллаган зарба оқибатида етти нафар аъзоси ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна бир неча киши жароҳатланган.

Фото: Reuters
Қурбонлар орасида — корпус бригада генерали Муҳаммадризо Зоҳидий ҳамда унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳам бор.
Сурия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Исроил самолётлари маҳаллий вақт билан 1 апрел куни тахминан соат 17:00 да Жўлан тепаликлари томондан консулхона биносига зарба йўллаган. Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ракеталарнинг бир қисмини уриб туширган, деб қўшимча қилган вазирлик.
Зарба оқибатида эронлик ҳарбийлардан ташқари Суриянинг уч ва Ливаннинг бир фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
Исроиллик ҳарбийлар бу хабарларга изоҳ бермаслигини билдирган.

Зарба оқибатида консулхона биноси тўлиқ вайрон бўлган. Айни вақтда воқеа жойида харобаларни тозалаш ва жабрланганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Эрон ТИВ вакили Носир Канааний Дамашқ бўйлаб зарба йўллаган «агрессорлар»га қарши қатъий жавоб қайтариш ҳуқуқини Теҳрон ўзида қолдиришини маълум қилган.
BBC халқаро шарҳловчиси Жереми Боуэннинг фикрича, Исроил шу тариқа эронликлар ва уларнинг иттифоқчилари, Ливан ҳудудида туриб Исроил шимолига зарбалар бераётган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг қатъиятини синаб кўрмоқда.
«Бу исроилликларнинг ўз душманларига босимни кучайтиришга жиддий ёндашаётгани ва Эрон ҳам, «Ҳизбуллоҳ» ҳам кутилганидек қатъий чоралар кўрмаётгани фактини қандай баҳолаётгани ҳақидаги сигналдир», — дея ёзган Боуэн.
Унинг фикрича, катта эҳтимол билан жавоб бўлади, аммо бу у қадар яққол бўлмайди, масалан, Исроил ракеталар учирилиши ўрнига киберҳужумларга йўлиқиши мумкин.
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан сўнг, Сурия ва Эрон ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганди. Исроил Суриядаги «Ҳизбуллоҳ» жангариларига қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирди. 20 январ куни Дамашқ туманларидан бирига берилган ракета зарбаси чоғида Эроннинг Суриядаги разведка бошқармаси бошлиғи ва яна тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Эрон ҳужумда Исроилни айблаганди.

Генерал Зоҳидий ким эди?
Бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий Ислом инқилоби муҳофизлари корпусидаги муҳим шахслардан эди. Зоҳидий 2006 йилдан 2009 йилгача корпуснинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони бўлган, 2017 йилдан корпус операцияларига раҳбарлик қилган.
У корпус сафига 44 йил муқаддам аъзо бўлиб кирган, 2008-2016 йилларда Сурия ва Ливандаги ҳарбий амалиётларда қатнашган, Башар Асад режими томонида туриб жанг қилган ҳамда шу вақт оралиғида юқори ҳарбий мартабага кўтарилган.
Эрон давлат телевидениеси уни Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» номли махсус топшриқли кучлари катта қўмондони деб атаган.
Эрон нашрлари ушбу генерал «Ҳизбуллоҳ» шажарасидаги иккинчи одам, 2008 йилда автомобилидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган Имад Мугния билан тушган суратини тарқатган.
Генерал Зоҳидий Эрон ядро дастурига алоқадорлиги туфайли БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялари остида эди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 09:56
-
Хорижликларга сафарбарлик даврида Россия ҚКда хизмат қилишга рухсат берилди
Жаҳон | 09:44
-
Хитой Гуанчжоу-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди
Ўзбекистон | 09:35
-
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши
Жамият | 09:07
Мавзуга оид

08:07
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20 / 09.07.2025