Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
Инглиз, француз, немис, корейс, япон, рус, хитой ва араб тилларини яхши биладиган ёшлар айти компанияларига ишга жойлаштирилади. Бунда талабгорнинг мутахассислиги муҳим эмас. Бу ердан сўровномани тўлдириб, иш учун ариза бериб қўйиш мумкин.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда яшаб туриб, хорижий айти компанияларда ишлаш имконияти яратилгани, бунинг учун ёшларга ёрдам берилишини маълум қилди.
“Биз чет мамлакатларга бориб, Ўзбекистоннинг айти имкониятларини тарғиб қиляпмиз. Улар юртимизга кириб келганидан сўнг эса бизга чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар керак. Аҳамиятли томони, айти компанияларда ишлаш учун фақатгина дастурчи бўлиш шартмас, бошқа кўплаб масофадан кўрсатиш мумкин бўлган хизматлар бор. Бу жуда имконияти кенг соҳа, ушбу компанияларда ишлаш учун чет тилини билиш, бироз салоҳият ва ҳаракат кифоя”, – деди вазир 14 март куни бўлиб ўтган анжуманда.
Маълум қилинишича, ҳозир чет тилини юқори даражада биладиган 10 минг нафар ёшга эҳтиёж бор. Йил охиригача бу эҳтиёж 70 мингдан ошиши кутилмоқда.
Анжумандан кейин вазирлик расмий саҳифаларида хорижий тил сертификати бўлган ёки шундай ёшларни таниган аҳолига мурожаат қилиб, сўровнома тўлдиришларини сўраган. “Сўровномани тўлдириб, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни қолдиришингизни сўраймиз. Биз сиз билан боғланиб, айти компанияларга ишга жойлашишингизга ёрдам берамиз”, – дейилади расмий хабарда.
Бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдиришингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди
Ўзбекистон | 13:35
-
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди
Жаҳон | 13:22
-
Аэропортда 970 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият | 13:07
-
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди
Ўзбекистон | 13:07
Мавзуга оид

14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди

09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов

12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади

16:48 / 27.11.2023