Жаҳон | 16:55 / 01.03.2024
16055
4 дақиқада ўқилади
Бахмут ва Авдийивка. Икки шаҳар ҳам Россия қўшини назоратига ўтган — аммо уларнинг атрофида жанглар тинмаяпти
Украинада урушнинг 736-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Пентагон раҳбари Ллойд Остин «агар Украина ютқазса, Россия билан НАТО жанг қилиши»ни айтди. Дмитрий Песков унинг бу сўзларини «ҳаддан ташқари масъулиятсизлик» деб атади.
- Bloomberg маълумотига кўра, Украина РФ қўшини ёзда мудофаани ёриб ўтишидан хавфсирамоқда. Украин разведкаси баҳоларига кўра, Путин ҳамон Киевни эгаллашни истайди.
- Путин Федерал кенгашга мурожаат қилди. У Россия ҳудудига ҳужум ва ядро қуролли қўлланган можаро юзага келадиган тақдирда, Ғарбга зарба берилиши билан таҳдид қилди.
- Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский Авдийивка йўналишидаги командирларнинг ҳисоб-китобларидаги «хатолик» «мудофаа барқарорлиги»га таъсир кўрсатгани ҳақида айтди.
- Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия украинларнинг 2023 йилги қарши ҳужуми тафсилотларидан у бошланишидан олдинроқ маълумотга эга бўлгани ҳақида гапирди.
- Украина қуролли кучлари бир кун ичида россияликларнинг учта Су-34 бомбардимончиси уриб туширилгани, ҳафта бошидан буён жами бешта самолёт йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. РФ мудофаа вазирлиги изоҳ бермаган.
- Украина қуролли кучлари Махсус операциялар кучларининг 73-денгиз гуруҳи ҳарбийлари топшириқни бажариш вақтида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Украин ҳарбийлари қаерда ва қандай топшириқ бажаргани, қанча одам ҳалок бўлганига ойдинлик киритилмаган. РФ мудофаа вазирлиги Херсон областида 25 нафар «украин диверсант» ўлдирилганини маълум қилди.
- Ёқутистонда Украинадаги уруш иштирокчиси Виктор Саввинов икки кишини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Қурбонлар орасида — «Россиянинг энг яхши ўқитувчиси» танлови ғолиби ҳам бор.
Тонгни Авдийивка яқинида қаршилаган украин аскари

Narciso Contreras / Anadolu Agency / Getty Images
Украин қўшинининг Бахмут яқинидаги позицияси

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press



Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press


Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги тиббиёт пункти

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press



Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Тиббиёт коллежида Путиннинг мурожаати

Фото: Авлиё Луки номидаги Энгелс тиббиёт коллеж
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

18:12 / 13.03.2025
Урушнинг охири яқинми? Нега Украина ва Россияга тинчликка эришиш шунчалик қийин?

16:25 / 13.03.2025