Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Президент томонидан имзоланган қонун билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, товарларни олиб киришда божхона қийматини аниқлашга доир нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, товарларни экспорт, реимпорт ва реэкспорт божхона режимларига жойлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
Бундан олдин кодексда ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми белгиланганди.
Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди. Унга кўра, транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.
Мавзуга оид

11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида

11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

09:31 / 21.02.2025