Томонлар ўртасида зарбалар алмашинуви ва Креминна яқинидаги жанглар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 725-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украинларнинг DeepState мониторинг лойиҳаси россиялик ҳарбийлар Авдийивкада асирликка тушган олти нафар украин ҳарбийсини ўлдиргани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлиги шаҳар эгаллангани ҳақида 17 феврал куни эълон қилганди.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳар кунлик ҳисоботида «Цезар Куников» йирик десант кемаси ҳалокати ортидан РФ Қора денгиз флоти раҳбари Виктор Соколов ишдан олингани ҳақида хабар берди. Соколовнинг истеъфоси ҳақидаги хабар расман тасдиқланмаган.
- Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари хабарига кўра, 14 та аппаратдан 12 таси уриб туширилган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
- Қутқарувчилар 17 феврал куни россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган Краматорск ва Словянскда харобалар остидан тўрт кишининг жасадини чиқариб олган.
- Борис Немцовнинг қизи Жанна Немцова Навалнийнинг ўлимига жавобан Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар қўлловни кучайтириш лозимлигини айтди.
Оккупация остидаги Пантелеймоновка ўққа тутилиши оқибатлари
«ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин 17 феврал куни Пантелеймоновка посёлкаси ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши ҳалок бўлиб, яна олти киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Икки қаватли кўп квартирали уй вайрон бўлган: «Бинонинг ярми қулаган ва ёнғин чиққан. Харобаларни тозалаш чоғида уч киши қутқарилди», — дейилади Пушилиннинг хабарида. Қурбонлар орасида — 2009 йилда туғилган қиз ҳам бор.
Кейинги куни, 18 февралда, маҳаллий расмийлар «рақибнинг кассетали ўқ-дорилари детонацияга учраши оқибатида» олти киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Пантелеймоновкада жароҳат олганлар орасида 2012, 2013 ва 2014 йилларда туғилган уч бола ҳам бор; уларнинг ҳолати оғир, деб баҳоланмоқда, деган Пушилин.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Лиман яқинидаги рус артиллериячилари

Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Словянск ва Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари
17 февралга ўтар кечаси Россия қўшини Краматорск ва Словянск шаҳарларини ўққа тутди. Тўрт киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари бир оила аъзолари бўлган: 46 ёшли аёл, 23 ёшли ўғил ва унинг бувиси — уларнинг жасадлари Краматорскда вайрон бўлган турар жой биноси харобалари остидан олиб чиқилган. Шунингдек Словянскда мактаб қоровули ҳалок бўлган. Ушбу шаҳарда «енгилмас пункт» ва ижтимоий ошхона вазифаларини бажарган бино ҳам шикастланган.

Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Украина қуролли кучларининг Креминна ўрмонидаги позициялари

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images


Scott Peterson / Getty Images

Scott Peterson / Getty Images

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

18:12 / 13.03.2025
Урушнинг охири яқинми? Нега Украина ва Россияга тинчликка эришиш шунчалик қийин?

16:25 / 13.03.2025