Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда аниқланган 108 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятидаги хонадонлардан бирида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 108 138 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов бу ҳолат бўйича маълумот берди:
“2023 йилда 291 та ҳолатларда қиймати 92 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона ходимлари томонидан 56 та қонунбузарлик ҳолатлари 14 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди.
Бугунги тадбирда Сирдарё вилояти Боёвут туманида қонунбузар Абдубоев томонидан муқаддам қўшни давлатдан олиб келинган тамаки маҳсулотларини хонадонига жойлаштираётган пайтда қўлга олинган. Гулистон шаҳар судининг ҳукмига кўра, фуқаро содир этган жинояти учун 8 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган”.
Тадбирдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида ноқонуний тамаки маҳсулотлари республикадаги географик мураккаб анклав ҳудудлар орқали, дарё ёки тоғли ҳудудлар орқали олиб кирилаётгани айтилди.
“Йиллар давомида бундай ҳолатлар сони ўсиб бормоқда. 2023 йилда 291 та ҳолат аниқланган. Шунда 150 дан ортиқ ҳолатларда шахсларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Қолган ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда айнан тамаки маҳсулотлари муомаласи билан боғлиқ модда бор, шу модда бўйича маъмурий иш қўзғатилиб туман судларига чиқарилган. Уларга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган. Жиноий ишлар бўйича барча ҳолатларда айбдорлик даражасига қараб суд ҳукми билан жазо қўлланади. Айтиб ўтганимдек, санкциялар енгил эмас. Ҳаракатига мутаносиб жазо чоралари қўлланиб келиняпти”, дея таъкидлади Божхона қўмитаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи Акром Аҳлимирзаев.
Солиштирма таҳлилларга кўра, 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамаки маҳсулотлари миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
-
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди
Жаҳон | 10:27
-
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон | 10:04
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

21:51 / 30.06.2025
Грецияда болаларни тамаки олиб келишга юборганларни жиноий жавобгарликка тортиш бошланади

13:44 / 27.06.2025