Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Брентфорд» Муҳаммадали Ўринбоев трансферини эълон қилди
У клубнинг ёшлар жамоасида ўйнайди.

Фото: Брентфорд клуби сайти
Англиянинг «Брентфорд» клуби «Пахтакор» футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев трансферини эълон қилди. 18 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ярим йилга ижарага олинган.
Англия клуби расмий сайтида берилган хабарга кўра, клуб мавсум якунида ўзбекистонлик футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. У Нил Макфарлейн қўл остидаги иккинчи жамоада ҳаракат қилади.
«Ҳар бир ёш ўйинчи Премьер-лигада ўйнашни орзу қилади. Мен ҳам ўша орзумга яна бир қадам яқинлашганимдан жуда ҳам хурсандман. Энди бу ерда боримни бериб ишлайман ва ўзбек футболчилари нималарга қодирлигини бутун дунёга кўрсатмоқчиман», деган Ўринбоев клуб расмий сайтига берган илк интервюсида.
Бундан аввалроқ Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам ушбу футболчиси инглиз клубига трансфер қилингани ҳақида хабар берганди.
«Иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган», - дейилган клуб хабарида.
Маълумот учун, Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади. У «Пахтакор» сафида 16 ёшида дебют қилиб, ҳозиргача 17 ўйинда майдонга тушган.
Муҳаммадали Ўринбоев муқаддам «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» клубларида тўп сурган, айни вақтда «Металлург» клуби аъзоси бўлган ҳужумчи Забиҳулло Ўринбоевнинг укасидир.
«Брентфорд» клуби АПЛ 20-туридан кейин 22 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриядаги янги уруш. Дурузлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
-
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:25
-
Uzcard ва “Элкарт” Ўзбекистон ва Қирғизистонни трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати билан боғлади
Жамият | 20:00
-
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Муҳаммадали Ўринбоев «Антверпен» сафига ўтди

23:58 / 06.07.2025
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этди, «Динамо»—«Насаф» ўйини дуранг билан якунланди

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

13:44 / 30.03.2025