Андижонда газбаллони омборида ёнғин чиқди
Бир киши жароҳатланган.
Андижон вилояти Бўстон туманидаги газбаллони омборида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бўстон тумани газ таъминоти бўлими тасарруфидаги суюлтирилган газбаллонлари сақланувчи омборда ёнғин содир бўлган. Ҳодисага газбаллонларидан биридаги чақнаш сабаб бўлган. Олов фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олган. Қурбонлар йўқ.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025