Интернет блокланиши туфайли энг кўп зарар кўрган давлатлар эълон қилинди
Россия рўйхатда биринчи ўринни эгаллади, Ўзбекистон рейтингда қайд этилмади.

Фото: Top10VPN
2023 йилда Россия иқтисодиёти интернет блокланиши туфайли 4,2 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрди. Январ ойида эълон қилинган Top10VPN халқаро лойиҳаси ҳисоботига кўра, интернетнинг атайлаб ўчирилиши ва сайтларнинг блокланиши туфайли Россия энг кўп зарар кўрган давлатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. 2022 йил якунига кўра ҳам Россия ушбу рўйхатда биринчи бўлган эди.
2023 йилда интернет тармоғининг ўчирилиши ва блокланишидан жаҳон иқтисодиётига етказилган жами зарар 9,01 миллиард долларга баҳоланмоқда. Россиядан кейин энг кўп зарар кўрган мамлакатлар ичида Эфиопия (1,59 миллиард доллар), Эрон (920,3 миллион доллар), Мянма (859,4 миллион доллар) ва Ҳиндистон (585,4 млн. доллар) бор.
Ўзбекистон 2023 йилги рейтингда қайд этилмади. 2022 йилги рейтингда эса 5-ўриндан жой олиб, молиявий зарар миқдори 219,7 млн долларга тенг бўлган эди.
Ҳисоботда, шунингдек, 2023 йил давомида 25 мамлакатда 196 марта интернет қасддан ўчирилгани қайд этилган, бунда 747 миллион киши зарар кўрган. Интернет кўпинча Ироқда узилган (66 марта). Интернетнинг энг узоқ вақт узилиши Ҳиндистоннинг Манипур штатида юз берган: 200 кундан ортиқ. Қайд этилишича, интернет блокланиши ҳолатларининг ярми инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши, биринчи навбатда, намойишлар эркинлигини чеклаш билан боғлиқ.
Top10VPN 2019 йилдан бери Жаҳон банки, Халқаро электр алоқа иттифоқи, Евростат маълумотлари ва бошқа маълумотлар асосида интернетнинг ўчирилиши, секинлаштирилиши ва блокланиши натижасида иқтисодиётга етказилган зарарни ҳисоблаб келади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди
Ўзбекистон | 14:35
-
Ҳафта бошида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 14:28
-
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 14:11
-
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида
Жаҳон | 14:08
Мавзуга оид

15:04 / 21.06.2025
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак

15:41 / 20.06.2025
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари бўйича маълумотлар базаси тўпланади

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

18:21 / 08.04.2025