«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун имзоланди
Унда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан боғлиқ ҳаракатлар тартибга солинмоқда.

Фото: Depositphotos
Президент томонидан «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун имзоланди, у 3 ой ўтгач кучга киради.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.
Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.
Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.
Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.
Мавзуга оид

16:15 / 19.02.2025
Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади

16:32 / 04.02.2025
Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади

16:29 / 04.02.2025
Ерни ижарага олганлар экин турларини мустақил равишда танлайди – янги тизим

16:21 / 24.01.2025