Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши 16 кундирки давом этмоқда. 19 октябр куни Исроил мудофаа армияси Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига зарба берди. Исроил ҳарбийлари бу сафарги эскалация вақтида Ғарбий соҳил бўйлаб зарбалар бериш учун авиация қўлламаётганди. Шу куни бу ерда фаластинликлар ва террорчиликда гумонланувчиларни аниқлаш мақсадида рейд бошлаган Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Фаластин маъмурияти тасдиқлашича, тўқнашув оқибатида олти нафар фаластинлик ҳалок бўлган, исроиллик ҳарбийларнинг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ. Исроил 80 нафар гумонланувчи қўлга олингани, улар орасида ҲАМАСнинг 63 нафар аъзоси борлиги айтилган.
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили
Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳрида ёпиқ турган дўконлар, 18 октябр. Шу куни Ғазодаги шифохонага зарба берилганига қарши иш ташлаш бўлиб ўтганди, бу зарба учун ҲАМАС Исроилни айблаган, Исроил томони буни рад этиб, шифохона ҳовлисига «Ислом жиҳоди» гуруҳининг ҳавода портлаб кетган ракетаси парчалари тушганини билдирган.
Mamoun Wazwaz / apaimages / Scanpix / LETAРоссия ва Фаластин байроқларини кўтарган кишилар Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳри кўчаларида. Улар Ғазо секторидаги фаластинликлар билан бирдамлик акциясини ўтказишди.
Raneen Sawafta / Reuters / Scanpix / LETAТулкарм шаҳридаги Нур-Шамс қочқинлар лагери устидаги тутун. 19 октябр куни Исроил кучлари лагерга кирганидан кейин ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар бошланган
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETAНур-Шамс қочқинлар лагеридаги Исроил ҳарбий машиналари, 19 октябр
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETAНур-Шамс қочқинлар лагерида рейд уюштирган исроиллик ҳарбийлар
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETAЛагер аҳолиси Нур-Шамсдаги тўқнашув вақтида ҳалок бўлган фаластинлик жасадини олиб кетмоқда
Raneen Sawafta / Reuters / Scanpix / LETA20 октябр куни Иордан дарёси Ғарбий соҳили маркази Рамаллоҳга кириш жойида Исроил кучлари билан тўқнашувлар чоҳида тош кўтарган фаластинлик аёл
Alaa Badarneh / EPA / Scanpix / LETAРамаллоҳда фаластинликларнинг Исроил махсус хизматлари билан тўқнашуви, 20 октябр
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETAРамаллоҳ шаҳрига кириш ҳудудидаги вазиятни узоқдан кузатаётган исроиллик аскарлар
Alaa Badarneh / EPA / Scanpix / LETA
Ғазо сектори
Ғазо билан чегара яқинида тўпланган Исроил ҳарбий кучлари, 20 октябр. Исроил мудофаа вазирлиги Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти «тез орада» бошланишини маълум қилган
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Ғазо сектори билан чегара яқинида тўпланган Исроил аскарлари. 19 октябр
Abir Sultan / EPA / Scanpix / LETAҒазо сектори яқинидаги аҳоли яшаш манзили ҳудудида патруллик қилаётган исроиллик аскарлар
Ohad Zwigenberg / AP / Scanpix / LETA19 октябр куни Ғазо секторидан Исроил томонга учирилган ракеталар исроилликларнинг авиазарбаларидан вайрон бўлган бинолар устидан учиб ўтмоқда
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETAҒазо сектори ҳудудида Авлиё Порфирий юнон православ черкови. Иерусалим патриархати тасдиқлашича, черков Исроилнинг 20 октябрга ўтар кечаси йўллаган авиазарбаси оқибатида вайрон бўлган. Патриархат баёнотида айтилишича, «черков ҳудудида исроилликларнинг турар жойлар бўйлаб йўллаган авиазарбалари туфайли бошпаналарини йўқотган бегуноҳ одамлар яширинганди», бу — «инкор қилиб бўлмайдиган ҳарбий жиноят». ЦАҲАЛ самолётлар ҲАМАС қўмондонлик пунктига зарба йўллагани, натижада «яқин атрофда жойлашган черков девори шикастлангани»ни маълум қилган ва ҳодиса текширилишини қайд этган.
Ali Jadallah / Anadolu / ddp / Vida PressҒазо секторидаги юнон православ черкови яқинидаги вайронгарчилик
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETAЯрадор киши юнон православ черковидаги шикастланишни кўздан кечирмоқда. 2023 йил 20 октябр
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETAФаластинлик аёл Ғазодаги Авлиё Порфирий черковига зарба вақтида ҳалок бўлган қариндоши жасади устида
Abed Khaled / AP / Scanpix / LETAҒазо секторидаги Хон-Юнис ўққа тутилиши оқибатида яраланган БМТ ходимлари
Abed Zagout / Anadolu / ddp / Vida PressҒазо сектори жанубий қисмидаги Хон-Юнис шаҳрида палаткали лагерда яшаётган фаластинликлар, ўтган ҳафтада Исроил сектор шимолидаги аҳолидан айнан шу жойга эвакуация бўлишни сўраганди. Исроил аввалига эвакуация учун 24 соат берганди. Ҳуқуқ фаоллари ва гуманитар ташкилотлар бундай қисқа муддатда бир миллиондан ортиқ кишини кўчириб бўлмаслигини билдиришганди — жумладан, Исроил армиясининг ҳужумлари тўхтамаётгани ва Ғазо сектори блокадаси давом этаётгани туфайли.
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA