Исроил мудофаа вазири Ғазога «тўлиқ миқёсли ҳужум» бошланганини эълон қилди
Энди Ғазо ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди, деди у.

Фото: Ariel Hermoni
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант 10 октябр оқшомида жанговар ҳаракатларга қўйилган «барча чекловлар» бекор қилингани ва армия энди Ғазо секторида кенг кўламли ҳужумга ўтаётганини айтди. У жанглар давомийлигини «ҳафталар ёки ойлар» билан ўлчади.
«Мен барча чекловларни олиб ташладим, биз ҳудуд устидан назоратни тикладик ва кенг кўламли ҳужумга ўтмоқдамиз», деди Галлант.
«ҲАМАС Ғазо секторида ўзгаришларни хоҳлади. Аммо бу жангарилар ўйлаганидан 180 даража бошқача бўлади. Улар бундан пушаймон бўлишади. Ғазо ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди. Ким аёлларни, болаларни ва Ҳолокостдан омон қолганларни бошини кесиш, ўлдириш учун келса, биз уларни йўқ қиламиз», деди Исроил мудофаа вазири.
7 октябр куни эрталаб Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати аъзолари Исроилга қўққисдан ҳужум қилди. Улар уч мингга яқин ракета отиб, чегара ҳудудларига бостириб кирган. Шундан сўнг улар исроиллик ҳарбийлар билан жангга киришган ва ўнлаб одамларни гаровга олган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторига ҳаводан зарба бера бошлади. Исроил уруш ҳолатида эканини расман эълон қилди.
Мавзуга оид

09:49
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

09:15 / 09.04.2025
Исроил суди ШАБАК раҳбарининг ишдан олинишини вақтинчалик блоклади

09:05 / 09.04.2025
Трамп Оқ уйда матбуот кўз ўнгида Нетаняҳуни таҳқирлади — Исроил ОАВ

15:55 / 08.04.2025