Исроил АҚШдан ракеталар, бомбалар ва разведка маълумотлари бўйича ёрдам сўради
Исроил ҲАМАС ҳаракатлари фонида, «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизими учун тутувчи ракеталар захирасини тўлдириши керак. Исроил томони, шунингдек, Қўшма Штатлардан разведка маълумотларини алмашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни сўради.

Фото: Abed Rahim Khatib / Anadolu Agency via Getty Images
Исроил ҳукумати Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳужумидан сўнг АҚШдан «Темир гумбаз» ракеталарга қарши мудофаа тизими учун тўхтатувчи ракеталар, кичик диаметрли бомбалар ва пулемётлар учун ўқ-дорилар етказиб беришда ёрдам сўради. Бу ҳақда 9 октябр, душанба куни The Washington Post (WP) манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошлари таъкидлашича, «Темир гумбаз» учун тутиб олувчи ракеталар сўрови Исроилда снарядлар тугаб бораётганидан далолат эмас, балки келажакда ҲАМАС ҳужумлари содир бўлган тақдирда эҳтиёт чораси ҳисобланади.
WP хабарига кўра, Исроил, шунингдек, Вашингтондан Ливан жанубида янги тўқнашувлар хавфи муносабати билан разведка маълумотларини алмашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни сўраган. Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жангчилари бир кун аввал Исроилга миномётлардан ўқ узган ва Исроил армияси бунга жавобан артиллерия зарбалари берган.
Оқ уй Исроилни қўллаб-қувватлашни Конгресс билан муҳокама қилади
CNN хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти вакиллари кеча тунда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раҳбарияти билан Исроилни қўллаб-қувватлашни кучайтириш масаласини муҳокама қилган.
Давлат департаменти ва Пентагоннинг маълум қилишича, гап мавжуд шартномалар бўйича қурол-яроғ етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Учрашувда «Темир гумбаз» учун артиллерия снарядлари ва ракеталар, шунингдек, қўшимча молиялаштириш ҳақида сўз юритилди, дея хабар беради манбалар.
WP манбаларига таяниб хабар беришича, Байден маъмурияти Исроил ва Украинага ҳарбий ёрдамни Конгрессга юбориладиган битта сўровда бирлаштириши мумкин.
ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми
АҚШ яқин 24-48 соат ичида Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлашини кутмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Исроил расмийлари можаро «бошқа минтақавий ўйинчиларга» тарқалиб кетиши эҳтимоли туфайли ёрдам сўраган, дея қайд этади WP.
Жо Байден аввалроқ Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашини эълон қилган ва мамлакат ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган эди. «Террорчилик ҳужумларини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди», деди у ва «ҳозир Исроилга душман бўлган бирон бир томон бу ҳужумлардан манфаат кўриш учун фойдаланиш вақти эмас» деб огоҳлантирди.
7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди ва мамлакатга йирик ракета ҳужуми уюштирди; жангчилар чегара ҳудудларига кириб, юзга яқин одамни гаровга олди. Исроил армияси Ғазодаги нишонларга ҳаво ҳужумлари билан жавоб қайтарди. Исроилда 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, Фаластин расмийлари 400 дан ортиқ қурбонлар ҳақида маълум қилди, ҳар икки томондан ярадорлар сони 4 мингдан ошди.
Мавзуга оид

20:56
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ишдан бўшатилди – Fox News

19:52
Исроилда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланган 18 киши қўлга олинди

18:46
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини бошқаришга киришди

17:33