БМТ Хавфсизлик кенгаши ҲАМАСнинг ҳаракатлари бўйича бир қарорга кела олмади
Навбатдан ташқари йиғилишда Хавфсизлик кенгаши аъзолари бир қарорга кела олмади. Айрим давлатлар ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қоралашга рози бўлмади, деб хабар қилди АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари.

Фото: Oren Ziv/AFP/Getty Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши навбатдан ташқари йиғилишда ҲАМАС ҳаракатини бир овоздан қоралаб чиқмади. 8 октябр, якшанба куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган йиғилишда Хавфсизлик кенгаши аъзолари ягона қарор бўйича келиша олмади, деб хабар берди Американинг CNN телекомпанияси 9 октябр куни дипломатларга таяниб.
«Брифингда аслида нималар муҳокама қилингани ҳақида батафсил маълумот бермоқчи эмасман, бироқ ҲАМАС ҳужумларини қоралаган бир қатор давлатлар бор», — дея CNN АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуддан иқтибос келтирган. Шу билан бирга, Вуднинг қўшимча қилишича, айрим давлатлар ҲАМАСни қоралашга тайёр эмас.
Америкалик дипломатга кўра, Қўшма Штатлар БМТ олий органи йиғилишидан олдин ҳам ҲАМАС бир овоздан қораланишини кутаётганини очиқ айтган. «Жаҳон ҳамжамиятининг содир бўлган ва содир бўлаётган ҳужумлар ва ҳаракатларни кескин қоралаши муҳим», деди Роберт Вуд.
ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми
ҲАМАС жангчилари 7 октябр куни эрталаб Ғазо секторидан Исроилга ракета зарбалари бера бошлади. Айни пайтда, фаластинликларнинг қуролли отрядлари қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали Исроилга кириб, бир қатор чегарадош маҳаллаларда ҳужумни амалга оширди.
Улар, Исроил томонига кўра, юздан ортиқ одамни, жумладан, аёллар, болалар ва қарияларни ўғирлаб, Ғазо секторига олиб кетган. Бунга жавобан Исроил авиацияси Ғазодаги ҲАМАС объектларига зарбалар берди.
Мавзуга оид

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025