Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди

Фото: "Ёрқин миллат" лойиҳаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда ўнлаб болаларнинг саломатлиги ёмонлашишига сабаб қилиб кўрсатилаётган «Kaliy yodid 1 mg (0,001) tabletka №100 (Antistrumin)» дори воситаси истеъмолини лаборатория хулосалари чиққунга қадар зудлик билан вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида топшириқ берди.
Вазир ўринбосари Элмира Боситхонова имзоси билан чиқарилган хатда соғлиғидан шикоят қилиб касалхонага ётқизилган 71 нафар болаларнинг аҳволи ёмонлашишига калий дори воситалари сабаб экани ёзилган. Шу сабабли вазирлик барча ҳудудлардаги бошқармаларига ҳукумат қарори билан тайинланган калий препарати истеъмолини зудлик билан вақтинча тўхтатишни топшириқ берган.
20 сентябрдан Ўзбекистонда «Ёрқин миллат» дастури бўйича йод билан таъминлаш ишлари бошланганди. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилиши кўзда тутилганди.
21 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманидаги боғчанинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилгани хабар берилган эди. Дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик жами 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат вазирнинг назоратида эканлигини маълум қилди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миср Ўзбекистонга олий навли уруғлик картошкани бепул етказиб беради
Ўзбекистон | 15:56
-
Россияда судланган генерал Иван Попов орден билан тақдирланди
Жаҳон | 15:28
-
Анқарадан Тошкентга малакали ўқитувчилар жалб этилади
Ўзбекистон | 15:09
-
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов 6,5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 15:01
Мавзуга оид

14:56 / 01.04.2025
Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди

19:54 / 19.06.2024
Наманганда опа-сингилни сел вақтида девор босиб қолди

12:02 / 18.06.2024
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Наманганда ҳам деҳқоннинг буғдойи тортиб олиняпти

12:36 / 05.05.2024