Tenge Bank “Texnomart’да тўлов учун кешбэк” акциясини ишга туширади

Фото: Texnomart
Texnomart дўконлар тармоғида расмий кафолат билан замонавий техника, фойдали маҳсулотларни харид қилинг ва Tenge Bank Mastercard картаси билан тўловни амалга оширганингизда кафолатланган 5 фоиз кешбэкка эга бўлинг!
Картани расмийлаштириш учун:
1. Tenge24 иловасини юклаб олинг, рўйхатдан ва идентификациядан ўтинг;
2. Mastercard картасини бепул чиқариш учун ариза топширинг ва Tenge Bank’нинг исталган картоматидан бир зумда ва навбатсиз картага эга бўлинг;
3. Tenge24’да картани фаоллаштиринг.
Масалан, ARG CSH 12OB кондиционерини 3 650 000 сўм нархда харид қилсангиз, 182 500 сўм миқдорида кешбэк оласиз. Кешбэк тўлов вақтида ҳисобланади, тўлов ой охирида 1 000 000 сўмгача бўлган миқдорда амалга оширилади.
Бундан ташқари, Mastercard орқали харидлар учун тўлов амалга оширилганда, сиз қўшимча имтиёзларга эга бўласиз, масалан:
• бепул P2P ўтказмалари;
• ҳамкорлардан махсус таклифлар ва чегирмалар;
• 3D secure тўловларини ҳимоя қилиш тизими.
Акция 2023 йил 1 августдан 30 октябргача амал қилади.
Tenge Bank билан фойдали харидларни амалга оширинг!
Акциялар қоидалари билан ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) 100 фоиз шуъба корхонаси ҳисобланади.
Халқ Банк Қозоғистондаги энг йирик тизимли аҳамиятга эга банклардан бири, Halyk Group таркибига киради ва кенг мижозлар базаси, мавжуд тармоққа эга бўлган Марказий Осиёдаги етакчи банклардан биридир.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
Мавзуга оид

19:00 / 16.04.2025
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари

17:00 / 12.04.2025
Texnomart GUM филиалида Samsung компаниясининг SmartThings зонаси очилиши: ақлли уй ҳақиқатга айланмоқда!

17:00 / 04.03.2025
Tenge Bank’дан Tenge24 мобил иловасида Uzcard PIN-кодини ўзгартириш: Кундалик ҳаётни ўзгартирадиган инновациялар

14:55 / 12.02.2025