Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда чақирув қоғози топширилгандан кейин мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқлаб қўйилади
Қонунга кўра, тақиқ фуқарога чақирув қоғози топширилган пайтдан бошлаб кучга киради. Ҳужжатда таъкидланишича, бу ҳарбий комиссарликка боришни таъминлашга қаратилган вақтинчалик чорадир.

Фото: Global Look Press
Россия парламентининг юқори палатаси – Федерациялар кенгаши 28 июль, жума куни фуқароларга чақирув қоғози берилган пайтдан бошлаб Россиядан чиқиб кетишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжатда таъкидланишича, хорижга чиқишни тақиқлаш ҳарбий комиссарликка боришни таъминлашга қаратилган вақтинчалик чора ҳисобланади.
Россиядан чиқиб кетишни тақиқлаш чақирув қоғози реестрда пайдо бўлган пайтдан бошлаб кучга киради. Муддатли ҳарбий хизматчининг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаш тўғрисидаги қарор ҳарбий комиссарлик томонидан унга чақирув қоғози юборилган куни чиқарилади.
25 июль куни Давлат думаси депутатлари ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ягона реестрини яратишга қаратилган қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Апрель ойида Давлат думаси ҳарбий хизматга мажбурлар ва электрон чақирув қоғозлари рақамли реестри тўғрисидаги қонунни қабул қилди, Федерациялар кенгаши уни тасдиқлади.
Бундан буён чақирув варақалари нафақат шахсан ёки иш берувчи орқали, балки электрон шаклда ҳам топширилади. Барча чақирув қоғозларининг юридик жиҳатдан кучи бир хил бўлади. Электрон чақирув қоғозлари - ахборот ресурсида (чақирув қоғозлари реестри) жойлаштирилган пайтдан бошлаб, почта орқали жўнатилганлари - етказилган пайтдан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаевнинг айтишича, чақирув қоғозлари реестри кузги чақирув пайтида ишлай бошлайди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Жамият | 18:22
-
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06
-
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди
Фан-техника | 17:31
-
3–6 ёшли болалар учун «Илк ривожланиш маркази» ташкил этилади
Жамият | 17:13
Мавзуга оид

15:27
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:24
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин

14:51
Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари: Истанбул формати «ўз маъносини йўқотди»

13:39