Ўзбекистондан Қозоғистонга борган фуқарода қизамиқ аниқланди
Бемор Остона шаҳрида аниқланган.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига борган 12 нафар хорижлик фуқарода қизамиқ аниқланди. Бу ҳақда Остона бош давлат санитария шифокори Сарқит Бейсенова маълум қилди.
«2023 йилда 12 нафар бемор бошқа давлатлардан келди ва уларда қизамиқ касаллиги тасдиқланди. Улар Миср, Ўзбекистон, Озарбойжон, Таиланддан келган. Таиланддан келган Россия фуқаросида ҳам денге безгаги қайд этилди. Бу бўйича тегишли чоралар кўрилди», деди Сарқит Бейсенова матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатга келган хорижликлар махсус мослама ёрдамида текширилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 50 нафар беморда қизамиқ аниқлангани айтилган эди.
Мавзуга оид

12:23
Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 2 млрд куб метрдан ортиқ сув етказиб берди

13:36 / 11.03.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

11:51 / 11.03.2025
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

17:10 / 07.03.2025