«Уч томонлама» газ иттифоқи лойиҳаси параметрлари ишлаб чиқилаётгани айтилди
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «уч томонлама» газ иттифоқи лойиҳаси параметрлари ишлаб чиқилаётгани айтилди.

Фото: Shutterstock
Ҳозирда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «уч томонлама» газ иттифоқи параметрлари ишлаб чиқилиб, капитал қўйилмалар ҳажми аниқланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин айтиб ўтди.
«Ҳозирги вақтда эҳтимолий лойиҳа параметрлари экспертлар даражасида ишлаб чиқилмоқда. Ҳамкорларнинг реал эҳтиёжларини, бўлажак инвестициялар ҳажмини аниқлаштириш зарур», деди дипломат.
У барқарор ва узоқ муддатли газ етказиб бериш бутун Марказий Осиё минтақасининг энергия хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирди. Галузин газ соҳасида уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини «яхши» деб атади.
Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йил ноябрь ойи охирида Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон иштирокида газ соҳасида «уч томонлама» иттифоқ тузиш масаласини муҳокама қилган эди. «Иттифоқ»нинг мақсади газни Россиядан Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларига ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборатлиги айтилди.
14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакатлар иттифоқ ғоясини муҳокама қилишда олдинга силжишга муваффақ бўлганини айтди. Унинг қайд этишича, «томонлар ҳам транзит шартлари, ҳам нарх шартлари бўйича келишиб олса, ҳамма барча нарсадан қаноатланса, ҳамма ютади». Москва, Остона ва Тошкент ҳамкорлигининг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:25 / 12.03.2025
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди

18:24 / 12.03.2025