Май ойи охиридан Сирдарёда автомобиль ишлаб чиқариш бошланади — вилоят ҳокими
Сирдарёда Хитойнинг Exeed бренди остидаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи завод учун керакли жиҳозлар вилоятга олиб келинган. Бу ҳақда Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган бизнес форумда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Акмалжон Маҳмудалиев Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида ташриф ўтаётган Сиан шаҳрида ўзбек-хитой бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди.
Форум давомида Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига апрел ойида қилган ташрифида вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш, ҳар бир туман ва шаҳарда технопаркларни ривожлантириш, бунда Хитой тажрибасини жорий қилиш бўйича йўналишлар белгилаб берилган.
Олиб бориладиган музокаралар натижасида Хитой ва Сирдарё вилояти ҳамкорлигидаги лойиҳаларнинг бугунги 520 млн долларлик қийматини форум якуни билан 1,5 млрд долларга ёки қарийб 3 бараварга оширишга эришилди, дейди ҳоким. Унга кўра, бу лойиҳалар 2023-2025 йилларда амалга оширилади.
Акмалжон Махмудалиев Сирдарё вилоятида автомобил ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
“Бўйича ишлар бошлаб юборилган. Шу ойнинг охиридан бошлаб Сирдарёда Хитойнинг Exeed брендли автомобиллари ишлаб чиқарила бошлайди”, деди у.
Шунингдек, вилоят раҳбари камбағаллик билан курашишда илмий ёндашувларни татбиқ қилиш юзасидан ҳам Хитой тажрибаси ўрганилиб, амалиётга жорий этилишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

15:09 / 11.03.2025
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

10:04 / 08.03.2025
Утилизация йиғимининг оширилиши. Бу Ўзбекистондаги экологик вазиятни ёмонлаштиради

17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди

14:17 / 27.02.2025