Туркиядаги зилзила: сифатсиз қурилишда гумонланган 325 киши ҳибсга олинди
Қаҳрамонмарашдаги зилзилада вайрон бўлган бинолар билан боғлиқ терговлар доирасида қўлга олинганлар сони 325 кишига етди. Жами 1552 нафар гумонланувчига нисбатан чора кўрилган.

Фото: REUTERS/Thaier Al-Sudani
Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Бўздағ маълум қилди, дея хабар беради TRT Haber.
«Далилий ашёлар тўпланганидан сўнг вайроналар тозаланди, тергов ҳаракатлари фаол олиб борилмоқда. Зилзила пайтида вайрон бўлган биноларни текшириш доирасида 1552 нафар гумондорга нисбатан чора кўрилди. Улардан 325 нафар гумондор қўлга олинди. 566 нафар гумонланувчига нисбатан суд назорати қарори чиқарилган, 355 нафар гумонланувчи қўлга олинган», деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, тўрт гумонланувчи хорижга қочиб кетган ва Адлия вазирлиги уларни экстрадиция қилишни сўраган.
Вазир Бўздағнинг таъкидлашича, вайрон бўлган барча биноларнинг бўлаклари далил йиғилганидан сўнг олиб ташланган. Шу боис, вайрон бўлган биноларни қуришнинг ҳар бир босқичида хато ва бепарволикка йўл қўйган айбдорларни жазолаш учун барча зарур чоралар кўрилади.
TRTHABER телеканалига кўра, ҳибсга олинганлар орасида Антакиянинг Гузелбурч туманида қулаган, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган 600 хонадонли 600 Evler Sitesi турар жой мажмуасининг қурилиш пудратчиси ҳам бор.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон | 16:40
-
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 16:16
-
Москвада геолокацияси ўчирилган мигрантлар рўйхатдан чиқарилади
Жаҳон | 16:13
-
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди
Жаҳон | 16:00
Мавзуга оид

08:55
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди

21:28 / 03.07.2025
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди

08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди

18:58 / 01.07.2025