Қозоғистон «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи линиясини қурмоқчи
Қурилиш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган.

Фото: Kazinform
Қозоғистонда «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи линияси қурилади. Лойиҳа 2023 йилда бошланади. Бу Ақтўбе вилояти қишлоқларини газ билан таъминлаш муаммосини ҳал қилади. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокими Эрали Тўғжанов сўзларини келтирди.
«Вилоятимиз учун газ таъминоти муаммоси айни пайтда долзарб ҳисобланади. Битта ечим бор: «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи линиясини қуриш. Бу жуда катта лойиҳа бўлиб, узунлиги 162 км бўлади, умумий қиймати тахминан 43 млрд тенгени ташкил этади. Бу йил қурилишни бошлаймиз», деди Эрали Тўғжанов.
«Бухоро-Урал» газ қувури 1966 йилда ишга туширилган ва Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ҳудудида жойлашган. Россиянинг «Газпром» компанияси томонидан назорат қилинади. Газ қувурининг узунлиги 4500 км. Унда 17 та компрессор ва 22 та газ тақсимлаш станцияси бор. Қувурнинг ўтказиш қобилияти йилига 8 млрд куб.м.га тенг.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:25 / 12.03.2025
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди

18:24 / 12.03.2025